PRO тарифи

Фақат иш излашга эмас, ишга киришга тайёр бўлинг

PRO тарифи сизга қайси йўналишларни танлаш, қайси мамлакат ва мактабларга эътибор қаратиш ва вакансияларга ариза беришга тайёрлаш каби хизматларни тақдим этади.

Энг муҳими — профилингиз иш берувчиларда ижобий таассурот уйғотиши керак

Таклифлар келмаяптими?

Муаммонинг илдизи ҳар доим ҳам малакада эмас

Яхши таълим, кўп йиллик тажриба ва жиддий касбий ютуқларингиз бўлса ҳам ҳеч ким сизни интервьюга таклиф қилмаслиги мумкин.

Баъзан номзод ўз тажрибасини тўғри тақдим эта олмайди.

PRO пакети сизни халқаро иш излашга профессионал даражага кўтариш учун яратилган.

PRO доирасидаги хизматлар

PRO га нималар киради?

Start пакетидаги барча имтиёзлар Pro да ҳам бор. Биз сизнинг тажрибангиз, таълимингиз ва малакангизни таҳлил қилиб, изланиш стратегиясини тузамиз. Кейин халқаро мактабларга мўлжалланган тўлиқ тайёргарлик бошланади: CV, илова хати, Teacher Portfolio ва LinkedIn саҳифалари:

  • Илова хати

    Яхши cover letter — CV нинг такрори эмас.

    Биз сизга профессионал cover letter намунасини тайёрлаб, уни ўзингиз истаган мактаб ё вакансияга мослаштиришни ўргатамиз.

  • LinkedIn

    Профилингизни профессионал кўринишга келтириб, тажрибангизни халқаро стандартларга мос кўринишда тақдим этамиз.

  • Teacher Portfolio

    Профессионал портфолио йиғиш ва тузишга ёрдам берамиз.

    Лойиҳалар, ўқувчилар ютуқлари, тадбирлар, ўқув материаллари, суратлар, сертификатлар ва бошқа иш намуналарингиз саҳифаларни шунчаки тўлдирмай, сизни юқори малакали мутахассис сифатида кўрсатади.

  • Профессионал CV

    Сиз учун халқаро мактабларга мўлжалланган CV тайёрлаймиз.

    Иш жойларини санабгина қолмай, тажрибангиз, масъулиятингиз, касбий ютуқларингиз ва кучли томонларингизни кўрсатамиз.

  • Сиз юборган CV иш берувчининг асосий саволига аниқ жавоб бериши керак:

    Улар интервьюга нега айнан сизни таклиф қилиши керак?

Ёндашув

PRO пакети нафақат маслаҳат бериш, балки зарур ҳужжатларни тайёрлаш ҳамдир

Сиз албатта START да йўналиш олиб, мустақил изланишда давом этишингиз мумкин. Лекин агар PRO пакетини олсангиз, биз сизга керакли барча ҳужжатларни халқаро стандартларга мос равишда тайёрлаб берамиз. Чет элга чиқиш учун тайёр профессионал портфолиога эга бўласиз.
Халқаро мактаб талаб қиладиган ҳужжатлар қуйидагилардир:

  1. профессионал CV
  2. илова хати
  3. педагогик портфолио
  4. LinkedIn профили
  5. мактабларга аризалар
  6. суҳбатга тайёргарлик

Амалиёт ва ёрдам

Ҳужжатлар тайёр бўлгач амалиётга қадам қўямиз

PRO пакети ҳужжат тайёрлаш билан чегараланмайди. Ҳужжатларни тайёрлаганимиздан сўнг, интервьюда қатнашишни машқ қиламиз, вакансия ва аризаларни тушунишга ёрдам берамиз.

  • Аризалар ва вакансиялар бўйича ёрдам

    Қизиқарли иш топдингиз, аммо аризани қандай ёзишга иккиланяпсизми?

    Биз сизга вакансия талабларини тушунишга ва уларнинг профилингизга қанчалик мослигини аниқлашга ёрдам берамиз.

    Мактаб ўз application form идан фойдаланса, уни қандай тўлдириш ва маълумотларни профессионал тақдим этишга ўргатамиз.

  • Интервьюга тайёргарлик кўриш

    Таклиф олганингиздан сўнг, интервьюга тайёрланишни бошлаймиз. Унда тажрибангиз, ўқитиш услубингиз, синфни бошқариш ва бошқа масалалар ҳақида ишонч билан гапиришни машқ қиламиз.

    Сўралиши мумкин бўлган саволларга қандай жавоб беришни ўрганасиз.

  • Интервьюни машқ қилиш

    Интервьюга тайёргарлик кўрганимиздан кейин, энди уни амалда синаб кўриш керак бўлади.

    Бунинг учун биз сиз билан тўлиқ mock interview ўтказамиз. Сўнгра жавобларингизни таҳлил қилиб, камчиликлар устида ишлаймиз.

  • 30 кун

    саволларингизга жавоб берамиз

    БУ ЖАРАЁНДА ЁЛҒИЗ ЭМАССИЗ

Саволларингиз жавобсиз қолмайди

Жараён давомида ҳар хил саволлар пайдо бўлиши табиий. Масалан, қизиқарли бир вакансия топилиб қолди, ёки бирорта мактаб сизга таклифнома юборди, ёки кутилмаганда интервьюга таклиф қилишди.

Шу сабабдан PRO пакети 30 кунлик ёрдамни ўз ичига олади. Қачонки маслаҳат керак бўлса, бемалол бизга мурожаат қилаверасиз.

PRO пакети ким учун мўлжалланган?

Агар сиз мустақил равишда вакансия излаш ва аризалар юборишни истасангизу лекин интервьюга биз билан бирга тайёрланишни хоҳласангиз — PRO пакети айнан сиз учун.

Тўғри, иш излаш осон кечмаслиги мумкин. Аммо энди сиз бу жараёнга тайёр ҳолда: аниқ режа ва профессионал ҳужжатлар билан кириб борасиз.

Биз сизга ҳаммасини тушунтирамиз:

  • халқаро CV қандай бўлиши кераклигини

  • портфолиога нималар киритишни

  • cover letter қандай ёзилишини

  • LinkedIn да ўзингизни қандай таништиришни

  • суҳбатда нималар ҳақида гапиришни

Буларнинг барчасини биз сиз билан бирга тайёрлаймиз.