Хориждаги имкониятлар
Жаҳон мактаблари
малакали устозларни
кутмоқда!
Сиз чет эл мактабларида ишлашни хоҳлармидингиз?. Биз сизга бу йўлда керакли бўлган барча ёрдамни бера оламиз.
Биз ҳақимизда
Орзуингизни аниқ йўл харитасига айлантирамиз
Халқаро карьера юзлаб резюмелар юборишдан эмас, балки ўз имкониятларингизни тушунишдан бошланади. Биз сизга бошланғич нуқталарни белгилаш, қайси йўналишда ҳаракат қилиш ва халқаро иш таклифини қўлга киритишда ёрдам берамиз.
- Сиздек мутахассисларга қайси давлат мактабларида эҳтиёж борлигини аниқлаймиз
- Салоҳиятингизни тўлиқ намойиш этиш ва иш таклифини қўлга киритиш имкониятларини ўрганамиз
- Дастлабки қадамдан то чет элда ишга жойлашгунча ёнингизда ҳамроҳ бўламиз
Ҳар бир ўқитувчининг ўз йўли бор. Бизнинг вазифамиз — сизга ўз йўлингизни топишда ёрдам бериш.
Дунёдаги етакчи халқаро мактабларга мисоллар
Рақамларга юзлансак
$4,000 ойлик — даромадингизнинг
фақат бир қисми холос
Халқаро мактаблар ойликдан ташқари қатор қўшимча имтиёзларни таклиф этади.
Маош
Ойига $4,000
Маош миқдори таълим даражангиз, малакангиз ва иш стажингизга қараб, $2000 дан $10000 гача бўлиши мумкин.
Турар жой
Ойига $800–1,700
Мактаб сизга турар жой бериши ёки ижара учун ойлик компенсация тўлаши мумкин.
Виза
Ҳужжатлар тайёрлаш
Чет эл мактаблари иш визасини ўзлари расмийлаштиради, тегишли харажатларни қоплайди.
Суғурта
Тиббий суғурта
Халқаро мактаблар ўқитувчилар ва уларнинг оила аъзоларини тиббий суғурта билан таъминлайди.
Транспорт
Йўл харажатлари
Мактаблар одатда сиз ва оила аъзоларингизнинг йўл харажатларини — авиа ҳамда бошқа транспорт чипталарини қоплайди.
Кўчиш
Кўчиб ўтишда ёрдам
Сизнинг янги юртга кўчиш ва жойлашиш харажатларингиз ҳам мактаб томонидан қопланади.
Ривожланиш
Малакангизни оширинг
Кўплаб мактаблар ходимлар учун курслар, тренинглар, конференсиялар ва малака ошириш дастурларини молиялаштиради.
Фарзандлар таълими
Нархнинг 100% гача
Фарзандларингиз сиз ишлаётган мактабда бепул ёки катта чегирма билан ўқиш имкониятига эга.
Шахсий мурожаат
Менинг тажрибам сизнинг орзуларингиз учун қанот
Хорижда иш излашни бошлаган пайтим ҳали ҳали эсимда: қаердан иш қидириш, қайси мактабларга мурожаат қилиш ва қандай ҳужжатлар кераклигини билмас эдим. Саволлар кўп, лекин маслаҳат берадиган одам йўқ эди.
Бугун оддийдек туюладиган ушбу саволларга мен ўша пайтда жавоб излаб беш йил вақт сарфладим. Топган маълумотларим ҳам кўпинча асосий саволларга жавоб бермас эди.
Натижада мен бу йўлни мустақил босиб ўтдим, хатолар қилдим ва кўп нарсани тажриба орқали ўрганишга мажбур бўлдим. Асосийси, тўғри маълумот ва аниқ режанинг қанчалик муҳим эканлигини тушундим.
Шу сабабдан TeacherNavigator лойиҳасини яратишга қарор қилдим. Йиллар давомида изланиб, хатоларимдан ўрганиб тўплаган билим ва тажрибамни мен мана шу ерда сизлар билан бўлишмоқчиман. Ушбу лойиҳа орқали сиз мен бошдан кечирган қийинчиликларга дуч келмайсиз ва бу йўлда ортиқча вақтингизни зое кетказмайсиз.
Хорижда ўқитувчи бўлиб ишлаш — сиз ўйлагандан ҳам осонроқ ва амалга ошириш мумкин бўлган орзу. Сизнинг биринчи қадамингиз балки шу ердан бошланар.
Асосчи
TeacherNavigator
ҳар бир босқичда сиз билан бирга
- халқаро мактаблар
- 15 000+
- долзарб вакансиялар
- 5 000+
- иш излаш учун мамлакатлар
- 100+
- ҳар йили янги лавозимлар
- 25 000+
Хизматларимиз нималардан иборат?
Иш излашдан иш
таклифигача
Айнан сиз учун мос бўлган вакансияларни қаердан топиш мумкин? Чет эл мактаблари учун қандай ҳужжатлар талаб этилади? Интервью жараёнлари қандай кечади? Ишга таклиф қилишса, кейинги босқичлар нималардан иборат? Ана шу саволларнинг ҳаммасини биз сиз билан бирга муҳокама қиламиз.
- Хориждан иш излашХалқаро мактаб вакансияларини қаердан ва қандай излаш керак?
- CV ва портфолиоТажрибангизни халқаро мактабларга профессионал тарзда тақдим этинг.
- Интервьюга тайёргарлик кўришСуҳбатдан олдин берилиши мумкин бўлган саволларга тайёрланинг.
- Сизга ҳамроҳмизДастлабки изланишдан бошлаб то ишга жойлашгунингизгача ёрдам берамиз.
Тарифлар
Сиз қайси пакетни
танлаган бўлардингиз?
Қуйида START, PRO ва VIP пакетлари тақдим этилган. Улардан қайси бири сиз учун маъқул?
- Пакет START
Хатоларга йўл қўйманг
Аниқ режа билан иш бошланг. Йўл қўйиш мумкин бўлган хатолардан огоҳ бўлинг.
Ушбу дастурга қуйидагилар киради:
- Тажрибангизни баҳолаймиз, кучли томонларингизни аниқлаймиз
- Иш ҳақидаги муҳим саволларни муҳокама қиламиз
- Иш излаш бўйича индивидуал йўл харитасини тузамиз
7 кун давомида саволларингизга жавоб берамиз.
- Пакет PRO
Имкониятларингизни оширинг
Иш излаш учун қандай тайёргарлик кўрилади: CV, портфолио, LinkedIn ва ҳоказо.
START даги барча хизматлар ва:
- Профессионал CV тайёрлаймиз, cover letter ва LinkedIn бўйича тавсиялар берамиз
- Портфолио яратиш, вакансия танлаш ва ариза топширишда кўмаклашамиз
- Иш суҳбатларига тайёрлаймиз ва синов суҳбати ўтказамиз
30 кун давомида саволларингизга жавоб берамиз.
- Пакет VIP
Изланишдан ишга киргунча...
Илк режадан то ишга жойлашгунча сиз билан бирга бўламиз.
START ва PRO даги барча хизматлар ва қўшимча равишда:
- Айнан сиз учун махсус йўл харитасини ишлаб чиқамиз
- Иш излашнинг ҳар бир босқичида ёнингизда бўламиз
- Халқаро мактаблар олдида ўзингизни ишончли тақдим этишга тайёрлаймиз
- Чет элга бориб жойлашгунингизгача сизга ҳамроҳ бўламиз
Билиб қўйган яхши
Кўп бериладиган
саволлар
Чет элдан иш излаш, хориждаги мактабларга қандай тайёргарлик кўриш ҳақидаги саволларга жавоблар.
Мен шу пайтгача халқаро мактабларда ишламаганман...
Ҳеч қиси йўқ. Хорижда ишлаш тажрибаси бўлиши шарт эмас. Таълимингиз, педагогика соҳасидаги тажрибангиз, қайси фандан дарс беришингиз, инглиз тилини қай даражада билишингиз муҳимроқ. Биз сизга профилингизни баҳолаш ва нимадан бошлаш кераклигини аниқлашда ёрдам берамиз.
Педагогик маълумот бўлиши шартми?
Шарт. Истасангиз биз сизнинг профилингизни кўриб чиқиб, сизга мос йўналишларни аниқлашга ёрдам берамиз.
Мен инглиз тилини қай даражада билишим зарур?
Даражангиз суҳбатлардан ўтиш ва инглиз тилидаги муҳитда ишлаш учун етарли бўлиши керак. Талаблар лавозим ва мактабларга қараб фарқ қилади. IELTS ёки бошқа халқаро сертификатлар ҳар доим ҳам талаб этилмайди.
Қайси мамлакатларда ишлашим мумкин?
Халқаро мактаблар бутун дунё бўйлаб — Осиё, Яқин Шарқ, Европа ва бошқа ҳудудларда фаолият юритмоқда. Сизнинг малакангизга, тажрибангиз, фанингиз ва оилавий ҳолатингизга қайси минтақа мос келишини аниқлашда биз сизга ёрдам беришимиз мумкин.
Халқаро мактабларда маош қанча?
Маош мамлакат, мактаб, номзоднинг малакаси ва тажрибасига қараб белгиланади. Шартномага маошдан ташқари уй-жой билан таъминлаш, авиачипталар, тиббий суғурта, фарзандлар таълими ва бошқа имтиёзлар кириши мумкин.
Иш визаси ва ҳужжатларни ким расмийлаштиради?
Халқаро мактаблар одатда иш визаси ва зарур ҳужжатларни ўзлари расмийлаштиради ва бу билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатларни тўлиқ ёки қисман қоплайди.
Оила билан бирга кўчиб боришим мумкинми?
Ҳа, кўплаб халқаро мактаблар педагогларни турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан бирга қабул қилади. Шартномага оилавий тиббий суғурта, авиачипталар, виза ёрдами ва фарзандларингиз учун бепул ёки имтиёзли таълим киритилиши мумкин.
Иш излашни қачон бошлашим керак?
Халқаро мактаблар одатда иш вакансияларини бир йил олдин эълон қилади. Лекин иш ўринлари йил давомида ҳам эълон қилиниб борилади. CV, ҳужжатлар ва изланиш стратегиясини қанча эрта бошласангиз, шунча кўп имкониятга эга бўласиз.
Ишга киришни кафолатлайсизми?
Йўқ. Бу қарор ҳамиша мактаб томонидан қабул қилинади. Бизнинг вазифамиз — сизга мос имкониятларни аниқлаш, тажрибангизни юқори савияда тақдим этиш, сизни саралаш жараёнига тайёрлаш ва иш излашдаги одатий хатолардан сақлашдир.
Нимадан бошлаш керак?
Аввало қуйидаги анкетани тўлдиринг. Анкета жавобларини ўрганиб чиқиб, биз сизга навбатдаги вазифаларни тушунтирамиз.
Анкета саволлариСаволларингизга жавоб топдингизми? Топмаган бўлсангиз, бизга мурожаат қилинг.
