Хориждан иш излаш
Халқаро мактаблар иш ўринларини қаерда эълон қиладилар?
Халқаро мактаблардан иш излаш одатий вакансиялардан фарқ қилади. Халқаро мактаблар ўқитувчиларни бутун дунёдан қабул қилади. Улар бу ҳақдаги эълонларни ўз сайтларига ҳамда баъзи махсус халқаро платформаларга жойлайдилар.
Ариза беришдан олдин вакансиянинг сизга қанчалик тўғри келиш-келмаслигига эътибор беринг: фан, тажриба ва малакага бўлган талабларнинг ўз салоҳиятингизга қанчалик мослигини аниқланг. Шунда аризангиз иш берувчиларнинг диққатини ўзига жалб қилади.
Муҳими — иш ўринларини қаердан излашни, биринчи навбатда нималар қилишни ва қайси лавозимларга ариза беришни тушунишдир.
Манбалар
Вакансияларни қаердан излаш керак?
Халқаро мактаб вакансияларини мактабларнинг ўз сайтларида, ёки махсус платформаларда ва ёки таълим тармоқларида топиш мумкин. Изланишда бир эмас, бир нечта манбага мурожаат қилсангиз кўзлаган вакансиянгизни топиш эҳтимоли ошади.
Халқаро мактабларнинг сайтлари
Аксарият мактаб сайтларида лавозимлар “Careers”, “Vacancies”, “Join Us” каби бўлимларда эълон қилинади. Уларни мунтазам равишда текшириб туриш мақсадга мувофиқ.
Махсус платформалар
Халқаро иш ўринлари эълон қилинадиган махсус сайтлар ҳам бор. У ерда лавозимларни фан, мамлакат, дастур ва иш бошланиш санаси бўйича саралаш мумкин.
Халқаро мактаблар тармоқлари
Йирик таълим гуруҳлари турли мамлакатларда ўнлаб мактабларни бошқаради. Уларнинг веб-саҳифаларида бир нечта ҳудуд учун берилган вакансияларни топиш мумкин.
Изланишни қачон бошлаш керак?
Иш излаш учун энг яхши вақт
Халқаро мактабларда вакансиялар йил давомида эълон қилиб борилади, аммо ишга қабул қилиш вақти мавсумга қараб ўзгаради. Мактаблар қачон номзод излашни бошлаши ва имкониятлар қачон кўпайишини тушуниш — муҳим омиллардан биридир.
- Август – Октябрь
Бу давр — мактаблар кадр излашни бошлайдиган ва номзодларни баҳолайдиган мавсум.
- Ноябрь – Январь
Келаси ўқув йили учун ишга қабул қиладиган асосий давр — ноябрь, декабрь ва январь ойларидир.
- Февраль – Апрель
Қўшимча вакансиялар ва янги лавозимлар одатда мана шу ойларда овоза этилади.
- Май – Июль
Майдан июлгача бўлган даврда кутилмаган эълонлар ва шошилинч ўзгаришлар юз бериши мумкин.
Фойдали ресурслар
Вакансия излаш учун
фойдали платформалар
Халқаро мактаблар вакансия эълон қиладиган бир нечта веб-платформалар бор. Тажрибангизга, фанингизга ва танлаган мамлакатингизга мос лавозимларни излашда улардан фойдаланинг.
Маслаҳат: қуйидаги платформаларда ўзингиз учун профиль очинг. Янги вакансиялар эълон қилинганда сизга бу ҳақда хабар келишини созланг — шунда юзага келган имкониятларни қўлдан бой бермайсиз.
- Teacher HorizonsБутун дунё мактабларидаги вакансиялар


Педагоглар учун энг йирик платформалардан бири

Вакансиялар ва иш учун аризалар макони

Тажрибали педагоглар учун платформа
Вакансиялар, ярмаркалар ва ресурслар
- Ва бошқаларАлоҳида таълим гуруҳлари ва мактаб тармоқлари платформаларини ҳам текшириб туриш эсдан чиқмасин.
Дастлабки қадамлар
Нимадан бошлаш керак?
Хориждан иш излар экансиз, ҳамма жойга ариза юборгандан кўра, аниқ бир режа тузиб, режа асосида ҳаракат қилган яхшироқ. Аввал фанингизга мос келадиган мамлакатларни аниқланг, ҳужжатларингизни тартибга келтиринг, сўнгра вакансия манбаларидан фойдаланинг.
Қуйидаги бешта босқичга эътибор беринг. Уларни таҳлил қилсангиз нималарни излаш ва қаерларга ариза юбориш кераклигини яхшироқ англайсиз. Шу тариқа иш топиш имкониятингиз ошади.
- 1
Халқаро майдонда қайси фанлар бўйича ишлай оласиз, шуни аниқланг.
Қайси лавозимларга ариза берасиз?
- 2
Қайси давлатлар ёки минтақалар сиз учун мос?
Мақсадингиз, тажрибангиз ва хоҳиш-истакларингизни ҳисобга олинг.
- 3
CV ва бошқа зарур ҳужжатларни тайёрланг.
Уларнинг халқаро мактаблар талабига қанчалик мос келишини текширинг.
- 4
Мос мактаб ва платформаларни топинг.
Асосий манбалардан фойдаланинг, хабарномаларни созланг.
- 5
Янги вакансияларни мунтазам равишда кузатиб боринг.
Янги лавозимлар эълон қилинар экан, имкониятларни қўлдан бой бермай, вақтида ариза юборинг.
Хориждан қайси вакансияларни излаш керак?
Вакансияларни сўзма-сўз таржима бўйича изласангиз, мос лавозимларни ўтказиб юборишингиз мумкин. Халқаро мактаблардаги фан номлари ўзбекча атамаларга ҳар доим ҳам мос келмайди. Масалан:
- ИнформатикаComputer Science / ICT
- Тасвирий санъат / расмArt(s)
- тарих + географияHumanities Teacher
- қўшимча тил сифатида инглиз тилиEAL / ESL
Ҳамма жойга бир хил резюме жўнатаверманг
Хориждаги иш берувчилар ўзлари қўйган талабларга жавоб берадиган аризаларни афзал кўради. Аризангизда айни мактабни, ундаги қадриятларни ва вакансия талабларини тушунишингизни намойиш этинг.
Ёдингизда бўлсин: бир хил ёзилган 50 та аризадан кўра махсус тайёрланган 5 та ариза яхшироқ. Мақсадингиз — юзма-юз суҳбатга таклиф олиш. Бу учун ёзган аризангиз сифатли бўлиши керак.
Битта аниқ ариза ўнта умумий аризадан яхшироқ.
Ариза юборишдан олдин қуйидагиларни текширинг
Малакангиз мактаб қўйган талабларга мосми?
Баъзи вакансиялар бўйича сиз аввал ҳам инглиз тилидаги муҳитда ёки халқаро мактабда ишлаган бўлишингиз керак.
Виза учун алоҳида талаблар қўйилмаганми?
Ариза топшириш муддати қачонгача?
Ишга қабул қилиш жараёни қандай кечади?
Беш дақиқалик текширув ҳафталаб кутишдан сизни сақлайди.

