Start тарифи
Иш излашни нимадан бошлаш керак
Аниқ режа билан иш бошланг. Йўл қўйиш мумкин бўлган хатолардан огоҳ бўлинг.
Чет элдан иш излаётган одам мустақил ҳолда форумларни ўқиши, юзлаб вакансиялар кўриб чиқиши ва турли мамлакат ҳамда мактаблар талабларини ўрганиши мумкин.
Аммо режангиз аниқ бўлмаса, кераксиз вакансияларга ойлаб вақт сарфлашингиз, яхши имкониятларни эса ўтказиб юборишингиз ҳам ҳеч гап эмас.
Аввало нимадан бошлаш кераклигини тушуниб олинг.
Таниш ҳолатми?
Иш излаяпсиз, аммо саволлар ҳам кўп
Халқаро мактабда ишламоқчисиз, лекин нимадан бошлашни балки билмассиз. Балки қуйидаги саволлар сизни ўйлантираётгандир:
START айнан шунинг учун яратилган
Умумий маслаҳатлардан эмас, сиздан бошлаймиз. Таълимингиз, педагогик малакангиз, стажингиз, мутахассислигингиз ва касбий тажрибангизни кўриб чиқамиз.
Профилингиз халқаро мактабларда қандай таассурот уйғотишини ва қайси йўналишларни кўриб чиқиш кераклигини баҳолаймиз. 60 дақиқа мобайнида сиз билан суҳбат ўтказамиз, биргаликда аниқ ҳаракат режасини тузамиз.
START кимга мос?
START — ишни мустақил излашга тайёр, аммо кўр-кўрона бошлашни хоҳламаган одамлар учун.
Вазифамиз — сизни тартибсиз ҳаракатлардан сақлаш, одатий хатолар ҳақида огоҳлантириш ва тажрибангизни баҳолаш. Сўнгра изланишда мустақил давом этишингиз учун аниқ йўналиш ва режа тақдим этамиз.
Халқаро карьера сари илк қадамни бирга қўямиз.
Start сизга нима беради?
Консультациямиз сизга қуйидагиларни тушунишга имкон беради:
Суҳбатимиздан сўнг, мос мактабларни танлашдан дастлабки аризаларни тайёрлашгача мустақил иш излашнинг аниқ режасига эга бўласиз.
Мустақил тарзда биринчи навбатдаги вазифаларни аниқлашни, олдиндан қайси ҳужжатларни тайёрлашни билиб оласиз. Ўз тажрибангизга ҳамда касбий мақсадларингизга мос вакансияларни ажратишни ўрганасиз. Натижада қуйидаги саволлар сиз учун анча ойдинлашади:
- ●Қаерга ариза бериш керак?
- ●Қандай ҳужжатлар зарур?
- ●Нималарни яхшилашим керак?
- ●Қаердан иш излаган маъқул?
- ●Кейин қилинадиган ишлар...
Start доирасидаги хизматлар
START га нималар киради?
Бу пакетда иш излаш учун зарур бўлган барча маълумотлар бор. Суҳбатимиз давомида тажрибангизни баҳолаймиз, асосий саволларингизга жавоб берамиз ва сизга мустақил иш излашнинг босқичма-босқич режасини тақдим этамиз:
Профилингиз таҳлили
Таълим, малака, тажриба ва кучли томонларингизни кўриб чиқамиз.
Мамлакатлар ва мактаблар
Айнан профилингизга мос бўлган йўналишларни аниқлаймиз.
60 дақиқа консультация
Саволларингизни кўриб чиқамиз. Кейинги қилинадиган ишлар режасини тузамиз.
Ҳужжатларни таҳлил қилиш
Хориждан иш излаш учун керак бўлган ҳужжатлар рўйхатини берамиз.
CV ва Cover letter бўйича тавсиялар
Ариза юборишдан олдин нимани ўзгартириш, қўшиш ёки олиб ташлаш кераклигини тушунтирамиз.
Иш излаш ресурслари
Халқаро мактаб вакансияларини мустақил излаш йўлларини кўрсатамиз.
7 кунлик ёрдам
Консультациядан сўнг бир ҳафта мобайнида юзага келган саволларга жавоб берамиз.

