VIP пакети
Ҳар босқичда ёнингиздамиз
Халқаро мактаблардан иш топиш — битта ариза ва ёки суҳбат билан ҳал бўладиган иш эмас. Бу бир неча ой давом этадиган жараён бўлиб, унда янги вакансиялар излаш, мактаблар билан ёзишмалар олиб бориш, суҳбатлардан ўтиш, ҳужжатлар тайёрлаш ва вазиятга қараб муҳим қарорлар қабул қилиш керак бўлади.
Истасангиз бу йўлни мустақил босиб ўтишингиз мумкин. Лекин агар тажрибали бир инсон ёнингизда ҳамроҳ бўлишини истасангиз, бизга мурожаат қилинг.
VIP пакети айнан шу учун яратилган.
VIP пакетининг афзалликлари
Шунчаки тайёргарлик эмас, балки
доимий ҳамроҳ
Иш излаш режасини тузиш ва ҳужжатларни тайёрлашдан бошлаб, вакансиялар қидириш, аризалар юбориш, суҳбатларга тайёрланиш ва иш таклифини олишгача бўлган барча босқичларда биз сизга маслаҳат ва кўмак берамиз.
Қийинчиликларни бирга енгиб ўтамиз.
Стратегия
Ишни халқаро карьерангиз учун, шахсий режа тузишдан бошлаймиз
Биргаликда тажрибангиз, маълумотингиз, касбий малакангиз, мутахассислигингиз, оилавий шароитингиз ва келажак карьера мақсадларингизни атрофлича ўрганиб чиқамиз.
Муҳокама мавзулари:
Тартибсиз изланишлар ўрнига пухта ўйланган стратегия яратамиз.
Тайёргарлик
Халқаро карьерага пухта тайёрланинг
VIP пакети START ва PRO нинг барча хизматларини ўз ичига олади: ҳужжатларни тайёрлаймиз, аризалар топширамиз ва интервьюларга бирга тайёргарлик кўрамиз. Иш излашнинг ҳар бир босқичида сиз биздан шахсий маслаҳат ва ёрдам оласиз. Муҳим қарорларни муҳокама қиламиз.
Лекин VIP хизматлари бу билан чекланмайди. VIP пакетининг асосий фарқи айнан шу ердан бошланади.
Фақат маслаҳат эмас, шахсий ҳамроҳлик
PRO — мустақил изланишга тайёрласа, VIP — бу йўлда сизга ҳамроҳ бўлади
Изланишнинг ҳар бир босқичида янги имкониятларни баҳолаш, вакансияларга ариза бериш ва суҳбатларга тайёрланишда яқиндан кўмаклашамиз. Мактаблардан жавоб келганда ёки муҳим қарорларни қабул қилишда кейинги қадамларни бирга белгилаймиз.
01 / 03
Вакансияларни бирга таҳлил қиламиз
Ўнлаб вакансияларни бирма-бир кўриб чиқиш, ҳар сафар «Мен бу ишга мос келаманми?», «Бу мактаб қанчалик яхши?», «Ариза топширишга арзийдими?» деган саволларга жавоб излаш осон нарса эмас.
Биз топилган вакансияларни тажрибангиз, малакангиз ва танлаган стратегиянгиз асосида биргаликда баҳолаймиз. Мактаб талаблари, лавозим, мамлакат, касбий малака ва виза шартларини атрофлича ўрганамиз.
Мақсадимиз — кўпроқ ариза юбориш эмас, балки айнан сизга мос имкониятларни топишга эътибор қаратиш.

Иш таклифи
Мактаб сизни ишга таклиф қилса...
Мактабдан иш таклифи олиш — муҳим қадам, аммо қарор чиқаришга шошилманг. Яхши таклиф фақат маош билан ўлчанмайди. Таклифни қабул қилишдан олдин шартнома билан яхшилаб танишиб чиқинг.
Таклифни тўлиқ кўриб чиқамиз — шартноманинг барча шартларини бирга таҳлил қиламиз.
- маош
- уй-жой
- солиқлар
- тиббий суғурта
- Авиачипталар
- фарзандлар таълими
- виза ёрдами
- кўчиб ўтиш
- шартнома муддати
- синов муддати
- ва бошқалар
Шартномани имзолашдан олдин мактабга бермоқчи бўлган саволларингизни муҳокама қиламиз. Бир неча мактабдан оффер келган бўлса, уларни ҳам шошмасдан кўриб чиқамиз.
Таклифдан сўнг
Шартнома имзоланди...
Энди нима қилиш керак?
Шартнома имзоланиши билан навбатдаги босқич бошланади.
Виза ва ишлаш рухсатномасини одатда мактабнинг ўзи расмийлаштиради, аммо сиз сўралган ҳужжатларни ўз вақтида юборишингиз зарур. Биз сизга бу босқичда ҳам нималар қилиш кераклигини тушунтириб борамиз.
Ёрдам қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

Янги босқич.
Ёнингиздамиз.
Иш таклифи қабул қилинди
Қабул қилиндиМактаб билан мулоқот
Саволларингизга ва кейинги қадамларни аниқлаштиришга ёрдам берамиз.
Ҳужжатлар
Сиз томондан қандай ҳужжатлар тайёрлаш кераклигини аниқлаймиз.
Иш визаси
Расмийлаштириш босқичлари ва мактаб сиздан кутаётган ҳаракатларни тушунтирамиз.
Кўчишга тайёргарлик
Амалий тафсилотлар ва янги босқичга тайёргарлик ишларини муҳокама қиламиз.
VIP қиймати
VIP дастурининг ҳақиқий қиймати нимада?
VIP дастурининг афзаллиги шундаки, биз сизга фақат резюме тайёрлаш, мос вакансиялар излаш ёки маслаҳат бериш билан чекланиб қолмай, иш излашнинг илк қадамларидан тортиб, то шартнома имзолангунча ёнингизда бўламиз.
Бутун жараён мобайнида ишончли ҳамроҳга эга бўласиз.
Стратегия ва шахсий режа
Ҳужжатлар ва профиль
Вакансиялар ва аризалар
Суҳбатдан шартномагача
Шахсий маслаҳат
Мос имкониятлар
Доимий ёрдам
Шартнома
Кимлар учун
VIP пакети кимлар учун мўлжалланган?
VIP дастури — халқаро мактабларда ишлашни мақсад қилган ва бу йўлни тажрибали мутахассис билан босиб ўтишни истаган ўқитувчилар учун.
Қуйидаги ҳолатларда VIP дастурининг афзалликлари айниқса яққол сезилади:
- Айтайлик, бўш вақтингиз кам
- хориждан биринчи марта иш излаяпсиз
- бир нечта мамлакатни кўриб чиқишни хоҳлайсиз
- оилангиз билан бормоқчисиз
- қандайдир бир хато сабабли яхшигина имкониятни йўқотишни истамайсиз
- доимий профессионал ёрдам сиз учун муҳим
Асосий масалалар
VIP дастури ҳақида муҳим эслатмалар
Мактабдан иш таклифи олиб беришни биз кафолатлай олмаймиз. Иш берувчи номидан қарор қабул қилиш ҳам бизнинг ваколатимизга кирмайди.
VIP пакети — хориждан иш излашнинг барча босқичларида шахсий маслаҳат ва доимий кўмак олиш дастуридир.
Ишга олиш ҳақидаги якуний қарорни ҳар доим халқаро мактабнинг ўзи қабул қилади.
