Сизга ҳамроҳмиз
Ёнингизда маслаҳат бергувчи инсон бўлса...
Хориждан иш излаш узоқ вақт талаб қиладиган жараён. Мос вакансияларни излаш, мактаб талабларини текшириш, ҳужжатларни тайёрлаш, анкеталар тўлдириш, суҳбатларга тайёрланиш осон нарса эмас. Ҳар бир босқичда ҳар хил саволлар пайдо бўлади.
Шу жараёнларнинг ҳаммасини тушунадиган, бу йўлда тажрибага эга бўлган ҳамроҳингиз бўлишини истармидингиз?
Биз бу йўлни сиз билан бирга босиб ўтишимиз мумкин.
Бу йўлдаги босқичлар
Ҳамроҳлик нима?
Ҳамроҳлик жараёни дастлабки стратегиядан то интервьюгача бўлган йўлни ўз ичига олади. Ҳар босқичда биз сиз билан айни пайтда муҳим бўлган масалалар устида ишлаймиз.
01 / 04
Ҳамроҳлик нимадан бошланади?
Резюме юборишдан олдин сиз хоҳлаётган иш ўрни сизнинг профилингизга қанчалик мослигини тушуниш муҳим.
Тажрибангиз, таълимингиз, малакангиз ва мақсадларингизни таҳлил қиламиз. Кўриб чиқишга арзийдиган мамлакат ва мактабларни муҳокама қилиб, изланиш стратегиясини белгилаймиз.
Шу тариқа тасодифий аризалар ўрнига аниқ режа пайдо бўлади:
қаерга → қачон → қайси лавозимларга → қандай ҳужжатлар билан ариза бериш
ойдинлашади.
Мактаб таклифи
Мактабдан таклиф келгач нималар қилиниши керак?
Иш таклифини олиш, ҳали ишга жойлашди, деган гап эмас.
Аввало бутун пакетни диққат билан ўрганиш, мабодо бирданига бир нечта таклиф келган бўлса, шошмасдан уларни бир-бирига қиёслаб кўриб чиқиш керак. Таклифномада қуйидаги бандларга эътибор беринг:
- Маош
- уй-жой
- Авиачипталар
- фарзандлар таълими
- виза ёрдами
- синов муддати
- шартнома муддати
- тиббий суғурта
- ва бошқалар
Таклифномани таҳлил қилишга, ва қарор қабул қилишдан олдин аниқлаштириш лозим бўлган саволларни тайёрлашга ёрдам берамиз.
Хизматимиз нималарни ўз ичига олмайди?
Биз сизга иш топиб беришни ёки мактаблардан контракт олиб беришни ваъда қилмаймиз. Ҳужжат тайёрлашда ва интервьюлардан ўтишда шахсан ўзингиз иштирок этишингиз лозим.
Ишга олиш қарорини ҳар доим мактаб қабул қилади.
Хизматимиз нималарни ўз ичига олади?
Биз сизга бутун жараён мобайнида стратегия тузишда, профессионал фикр-мулоҳаза юритишда, қарорларни муҳокама қилишда ёрдам берамиз.
Бу ишда биз бошидан то охиригача ёнингизда бўламиз
Таклифдан сўнг
Янги ишга тайёргарлик
босқичлари
Таклиф қабул қилингач, навбатдаги босқичга ўтамиз.
Виза ва расмий ҳужжатлар одатда мактаб томонидан расмийлаштирилади. Лекин номзод (яъни сиз) айтилган ҳужжатларни вақтида тақдим этиши керак.
Биз сизга жараёнлардан адашмай ўтишга, ҳар бир босқичда нима бўлаётганини тушунишга ёрдам берамиз.
Ҳужжатлар
Мактабга керакли ҳужжатларни бирга тайёрлаймиз.
Иш визаси
Виза расмийлаштиришда керакли маслаҳатларни берамиз.
Кўчишга тайёргарлик
Жараён давомида бўлиши мумкин бўлган муаммоларни муҳокама қиламиз.
Мактаб билан мулоқот
Талаблар, муддатлар ва кейинги қадамларни аниқлаштиришга ёрдам берамиз.

