Интервьюга тайёргарлик кўриш
Суҳбатда сизни нималар кутмоқда?
Халқаро мактабдаги интервьюлар фақат сизнинг билимингизни ва ёки тажрибангизни текширади, дейиш нотўғри. Бу суҳбатларда инсоний қадриятларингиз ҳам баҳоланади.
Инсонийлик, қалбан очиқ бўлиш, ижодий ёндашув ана шу қадриятларга мисол бўла олади.
Муваффақиятли суҳбат — ҳар доим мулоқот, имтиҳон эмас.
Интервью мавзулари
Нималар ҳақда гаплашилади?
Саволлар албатта қайси мактаб ва лавозимга ҳаракат қилаётганингизга қараб ҳар хил бўлади, лекин қуйидаги мавзулар кўпроқ муҳокама қилинади:
Сизнинг малакангиз
Ўзингиз ҳақингизда, ихтисосингиз, ўқувчиларингиз ва эътиборга лойиқ ютуқларингиз ҳақида сўзлаб беринг.
Ўқитиш услубларингиз
Дарсни қандай режалаштиришингиз, ўқувчиларни қандай қизиқтира олишингиз, мавзуни ўзлаштирганини қандай текширишингиз ҳақида сўзланг.
Барча ўқувчилар билан ишлай олишингиз
Қабул қилиш қобилияти ҳар хил бўлган ўқувчилар билан қандай ишлайсиз? Differentiation ёндашувингиз ҳақида гапиринг.
Синфдаги муҳит ва тартиб
Тартиб қоидаларини қандай белгилайсиз? Қийин вазиятларда нима қиласиз? Ўқувчилар билан муносабатни қандай йўлга қўясиз?
Safeguarding
Халқаро мактабларда болалар хавфсизлиги ва уларнинг саломатлиги ҳақидаги фикрларингиз алоҳида ўрганилади.
Ҳамкасблар ва ота-оналар билан ишлаш
Жамоа билан ишлай олишингиз, ишда бўладиган келишмовчиликларни бартараф этиш усулларингиз ва ота-оналар билан муносабатингиз ҳақида мисоллар билан гапириб беринг.
Мактабни ўрганинг
Нега айнан шу мактабни танладингиз, деб сўраса нима дейсиз?
Тайёргарлик кўришдаги энг муҳим босқичлардан бири — ишламоқчи бўлган мактабингизни интервьюдан олдин ўрганиб чиқишдир. Мактаб сайтидан ундаги қадриятлар, ўқитиш программаси, тўгараклар, ўқувчилар ёши ва сўнгги янгиликлари билан танишиб чиқинг.
«Мен халқаро мактабда ишлаб, чет элда яшамоқчиман.»
Бундай жавоб билан сиз ўз хоҳиш-истакларингизни билдиряпсиз. Аммо иш берувчи учун нега айнан бу мактабни танлаганингиз ва унинг ривожига қандай ҳисса қўша олишингиз муҳимроқ.


Қандай жавоб берган маъқул?
Мисоллар билан гапиринг
Умумий жавоблар ишлатмасликка ҳаракат қилинг.
«Жамоада яхши ишлайман»ёки«Ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашаман»дейишдан кўра
аниқ вазиятлар ҳақида мисол келтирсангиз сўзларингиз ишончлироқ жаранглайди. Масалан:
- Олдингизда қандай вазифа бор эди?
- Сиз нима қилдингиз?
- Натижа қандай бўлди?
Шунда интервью олаётган одам жавобингизни ўзингизга берган таъриф сифатида эмас, балки қилган ишингиз ҳақида маълумот деб қабул қилади.
Кутилмаган саволлар
Ҳар хил саволларга тайёр бўлинг
Тажриба ва методика ҳақидаги саволлардан ташқари, мактаблар сизнинг коллективга қанчалик тўғри келишингиз, шароитларга мослашишингиз ва мотивациянгиз ҳақида ҳам саволлар беради. Бу хил кутилмаган саволларга сиз имкон қадар олдиндан тайёрланганингиз яхши. Масалан, суҳбат пайтида улар сиздан қуйидагиларни сўраши мумкин:
- Нега хорижда ишламоқчисиз?
- Нега ҳозирги мактабингиздан кетишга қарор қилдингиз?
- Яхши дарс деганда нимани тушунасиз?
- Ўқувчилар билан юз берган мураккаб вазиятлар ва уларни қандай ҳал қилганингиз ҳақида айтиб беринг.
- Ота-оналар билан қандай ишлайсиз?
- Қандай технологиялардан фойдаланасиз?
- Дарсдан ташқари мактабимиз коллективига нима фойдангиз тегиши мумкин?
- Ўқувчилар хавфсизлигига оид муаммолар юзага келса, нима қиласиз?
Demo Lesson
Баъзи мактаблар номзоддан қисқа кўргазма дарси ўтиб беришни ёки режасини тақдим этишни сўраши мумкин.
Бунда фақат ўз фанингизни билишингиз эмас, балки шу билан бирга дарсни қандай режалаштиришингиз, ўқувчилар билан мулоқотингиз, кўрсатмалар, суръат, баҳолаш, дифференциал ёндашув ва вазиятга мослашишингиз ҳам баҳоланади.
Интервьюдан олдин
- Мактаб ва вакансияни ўрганинг.
- CV ингизни қайта ўқинг — унинг исталган қисми ҳақида сўраб қолишлари мумкин.
- Амалиётингиздан бир нечта кучли мисол тайёрланг.
- Суҳбат онлайн бўлса, микрофон ва камеранинг созлигини текширинг.
- Интернетингиз узилиб қолмасин.
- «Тўғри» жавобни топишга уринманг — амалиётингизга суянган ҳолда гапиринг.
Ёдингизда бўлсин
Суҳбат фақат мактаб сизни баҳолайдиган имтиҳон эмас.
Суҳбат мобайнида сиз ҳам мактаб раҳбарияти ҳақида, ўқувчилар, иш шартлари ва касбий маданият борасида саволлар беришингиз мумкин. Бермоқчи бўлган саволларингизни олдиндан ўйлаб қўйинг.
Сиз ҳам мактаб танлайсиз.
